Линклар

Бишкекдан олинган хабарларга қараганда, Қирғизистон пойтахти марказидаги Олатов майдонида 2 ноябрь куни бошланган муддатсиз митинг бугун ҳам давом этади.


Мухолифат президент Қурманбек Бакиевдан сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш ёхуд истеъфога кетишни талаб қиляпти. Митинг иштирокчилари Бакиевни қашшоқликка қарши кураша олмаётганликда ва ҳокимият тепасига келган пайтда берган ваъдаларини бажармаётганликда айбламоқда. Бугун президент Бакиевнинг мамлакат парламенти – Жўғўрқу Кенешга янги конституция лойиҳасини тақдим этиши кутилмоқда. 2 ноябрь куни бошланган митингни уюштирган "Ислоҳотлар учун" ҳаракатининг ҳокимият олдига қўяётган асосий талабларидан бири конституциявий ислоҳот ўтказиш талабидир.
XS
SM
MD
LG