Линклар

Ғазо минтақасида худкуш аёл Исроил аскарлари ёнида ўзини порлатиб юборди.


Байт Ханун шаҳрида содир этилган бу портлаш оқибатида бир яҳудий аскари енгил жароҳат олди. Ғазода Исроил ҳаво кучларининг ҳужуми оқибатида фаластинлик бир ўсмир ҳалок бўлди. Исроил ҳарбийлари отган ракета мактаб автобуси ёнида портлаши натижасида яна тўрт ўсмир жароҳатланди. Исроил кучлари ўтган ҳафтадан буён мазкур минтақада мамлакатга ракета ҳужуми уюштираётган жангариларга қарши амалиётлар ўтказмоқда. Хабарларга кўра, ҳарбий амалиётлар чоғида фаластинлик элликка яқин одам ва исроиллик бир аскар ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG