Линклар

Қирғизистонда мухолифатнинг 2 ноябрь куни бошланган муддатсиз норозилик намойишининг бешинчи кунида қирғиз милициясининг бир қисми намойишчилар томонга ўтганини эълон қилди.


Президент Қурманбек Бақиев эса ички ишлар вазири Усмонали Гуроновни вазифасидан бўшатиб, ўрнига Умрбек Субаналиевни тайинлади. Янги ички ишлар вазири намойишчилар олдида чиқиш қилиб, халққа қарши қурол ишлатилмаслигини айтди. Шу билан бирга, у мамлакат Бош прокурорининг укаси, Бишкек шаҳри ички ишлар бошқармаси бошлиғи Молдомуса Кунгантиев лавозимидан бўшатилишини ваъда қилди. Бу намойишчиларнинг асосий талабларидан биридир. Шунингдек, мухолифат президент конституциявий ислоҳотлар ўтказиши ёки истеъфога чиқишини ҳам талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG