Линклар

Якшанба куни Никарагуа президенти сайлови бўлиб ўтди.


Дастлабки натижаларга қараганда, президентликка номзодлар орасида Даниэль Ортега олдда бормоқда. Бюллетенларнинг қарийб ярми саналиб бўлганидан сўнг овозларнинг 40 фоиздан зиёди Ортега учун берилгани маълум бўлди. Никарагуа сайлов қонунига кўра, бу натижа Даниэль Ортегани сайловнинг биринчи босқичидаёқ ғолиб, деб эълон қилиш учун етарли. Сандинистлар жабҳаси миллий озодлик ҳаракати лидери Даниэль Ортега Никарагуа президенти бўлган. 16 йил муқаддам у ҳокимиятдан четлатилган эди.
XS
SM
MD
LG