Линклар

logo-print

Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенешнинг бугун тунда бўлиб ўтган фавқулодда мажлисида янги конституцияни қабул қилиш учун Таъсис мажлиси тузилди.


Конституциянинг мухолифат таклиф қилаётган лойиҳаси асос сифатида қабул қилинди. Янги Асосий Қонун лойиҳасида Қирғизистон президенти ваколатлари кескин қисқариши назарда тутилган. Бишкек вақти билан тонгги соат 4:00 гача янги Конституция лойиҳасини 36 депутат имзолади. Уни имзоламаган депутатлар бу ишни бугун кундуз соат 12:00 гача қилишлари мумкинлиги эълон қилинди. Тонгга яқин парламент биноси олдида депутатлар қарорини кутиб турган 5 мингга яқин митингчи олдига депутат Иманалиев чиқиб, қарор қабул қилинганини эълон қилди. Депутатнинг "Янги Конституция учун!" "Янги президент учун!", деган чақириқларини митинг иштирокчилари ҳайқириб қўллаб-қувватлади. Парламентнинг фавқулодда мажлисига Жўғўрқу Кенешнинг 71 депутатидан 45 нафари қатнашди. Мажлисда Конституциявий суд раиси Чўлпон Баекова иштирок этди.
XS
SM
MD
LG