Линклар

logo-print

Ироқнинг Басра шаҳрида жангарилар коалиция кучлари қароргоҳига уюштирган ҳужум оқибатида британиялик бир аскар ҳалок бўлди.


Шунингдек, АҚШ қўмондонлиги Ироқда америкалик бир аскар ҳалок бўлганини эълон қилди. Бу ҳарбий куни-кеча йўл четида ўрнатилган мина портлаши оқибатида оғир яраланган эди. АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг билдиришича, Бағдод шимолида рўй берган отишма чоғида икки жангари ҳам ўлдирилган. АҚШ 2003 йилда Ироққа бостириб киргандан буён бу мамлакатда америкалик 2800, британиялик 120 ҳарбий ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG