Линклар

Ироқнинг Дужайл қишлоғида ўзига суиқасд уюштирганликда айбланган ўнлаб шиаларни оммавий қатл этишда айбдор топилиб, куни-кеча ўлим жазосига ҳукм қилинган собиқ диктатор Саддам Ҳусайн устидан инсониятга қарши геноцид айблови билан яна суд бошланди.


Энди собиқ президентга Ироқнинг шимолида юзлаб курдларни қатлиом қилиш айби қўйилмоқда. Суднинг дастлабки мажлисида Саддам Ҳусайн барча ироқликларни бирдамликка чақирди.
“Мен барча Ироқликларни, арабларни, курдларни бир-бирини кечиришга, дўстлашишга чақираман”, - деди Саддам Ҳусайн.
Саддам Ҳусайнга ҳукм ўқилиши арафасида Бағдод ҳамда шаҳар аэропортига яқин ҳудудларда эълон қилинган комендантлик соати бекор қилинди. Бағдод аэропорти яна самолётларни қабул қила бошлади.
XS
SM
MD
LG