Линклар

АҚШнинг шарқий штатлари аҳолиси биринчилардан бўлиб Конгрессга сайловда иштирок этмоқда.


Мухолифатдаги Демократлар партияси бу сайлов натижасида Конгрессда назоратни ўз қўлига олишига умид қилаётир. Нью-Йорк, Коннектикут, Нью-Жерси ҳамда Виржиния штатларидаги сайлов участкалари Тошкент вақти билан соат 16.00 да очилди. Техаснинг Кроуфорд шаҳрида овоз беришга келган АҚШ президенти Жорж Буш мамлакат халқини сайловда фаол иштирок этишга чақирди.
“Қайси партия тарафдори бўлиш-ўлмаслигингиздан қатъий назар, ўз вазифангизни бажаринг, овоз беринг ҳамда фуқаровий қарашларингизни изҳор этинг”, - деди Жорж Буш.
АҚШда 200 миллионга яқин фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG