Линклар

Бишкекда мухолифат ва ҳукумат тарафдорлари бўлган депутатлар жорий сиёсий бўҳронни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилиш мақсадида парламент биносида учрашув ўтказмоқда.


Бу музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтяпти. Бироз аввал мухолифатнинг 40 вакили янги Конституция лойиҳасини қабул қилган эди. Бироқ мамлакат президенти Қурманбек Бақиев бу ҳужжатни тан олмади ҳамда парламентни тарқатиб юборишга ишора қилди.
“Парламенти тарқатиб юбориш мақсадим йўқ, аввал ҳам бўлмаган. Мен бу ҳақда кўп бора таъкидлаганман. Бироқ Конституцияда менга бундай йўл тутишга рухсат берилган. Агар вазият шу тарзда давом этаверса, томонлараро тортишув якунламаса, унда президент нима қилиши керак? Бундай бебошликка қараб тура олмайман. Бирор қарор қабул қилишимга тўғри келади”, - деди Қ.Бақиев.
XS
SM
MD
LG