Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:11

Боймирза Ҳайит дафн этилди


7 ноябрь куни Германиянинг Кёлн шаҳри масжидида узоқ касалликдан сўнг ўтган сешанба куни салкам 90 ёшида вафот этган таниқли ўзбек олими Боймирза Ҳайитнинг жаноза маросими ўтказилди.

Дафн маросимида олимнинг дунёнинг турли нуқталаридан келган яқин дўстлари иштирок этди. Германиялик депутатлар ва турли ташкилотлар вакиллари ҳам маросимда нутқ сўзлади. Олимнинг ўғли Эртой Ҳайит отаси босиб ўтган машаққатли йўл ҳақида гапирди. Маросимда ўзбек мухолифати вакилари ҳам иштирок этди.



Европа Турк-ислом бирлиги раҳбари Сардор Чалабей, Европа демократик вақфи раиси Ойдин Ёрдамчи, Туркиянинг “Тўғри йўл” партияси раиси Меҳмет Ағлар, Европа қрим татарлари маданий маркази раиси Рафет Қабонлик ва бошқалар қисқа видолашув нутқи сўзлади.



Боймирза Ҳайит тириклиги пайтида уни “ватан хоини, сотқин”, дейишган эди. “Бирлик халқ ҳаракати” партияси вакили Исмоил Дадажоннинг айтишича, бугун ҳам ана шу фикрни қўллайдиганлар бор. Бу фикр эса совет тарғиботи маҳсулидир.



Боймирза Ҳайит Кёлндаги қабристонга дафн қилинди.

”Эрк” партияси аъзоси Сафар Бекжон Боймирза Ҳайит қабрига Ўзбекистондан келтирилган бир ҳовуч тупроқ ташлади.



Жаноза маросимида “Озодлик” мухбири ҳам иштирок этди. Боймирза Ҳайит узоқ йиллар бу радио билан яқин ҳамкорлик қилиб келган.

7 ноябрь куни “Озод Европа/Озодлик” радиосининг Прагадаги бош қароргоҳида ҳам Боймирза Ҳайит хотирланди. Боймирза Ҳайитнинг қора рамкага солинган портрети остига қўйилган таъзия китобига радио журналистлари ўз имзоларини қолдирди.
XS
SM
MD
LG