Линклар

Европа Иттифоқини кенгайтириш бўйича Европа Комиссиясининг йиллик ҳисоботи бугун эълон қилинади.


Ҳужжатда Иттифоқ аъзолигига номзод мамлакатларда, хусусан Туркияда амалга оширилаётган иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар таҳлил қилинган. Аввалроқ Европа Иттифоқи демократик ислоҳотлар сустлашиб қолганлиги учун Туркияни танқид қилган эди. Лекин Германия ва Италия вакиллари барча мураккабликларга қарамай, Анқара билан музокараларни давом эттириш керак, деб ҳисобламоқда.
“Туркия билан музокаралар тўғрисида аниқ келишувлар бор ва Анқара қатор талабларга жавоб бериши керак. Бу мураккаб жараён бўлиб, уни амалга ошириш йўлида муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Лекин мен, бу жараёнда иштирок этаётганлар конструктив позицияда турибди, деган фикрдаман”, - деди Германия Канцлери муовини Франц Мюнтефиринг.
Италия Бош вазири Романо Проди эса, бундай деди:
“Биз олға юриши учун Туркияга ёрдам беришимиз лозим. Шу кунда Туркия ўз сиёсий ҳаётининг мураккаб даврини бошидан кечирмоқда. Бу ҳар иккала томон учун ҳам оғир йўлдир”.
XS
SM
MD
LG