Линклар

logo-print

Жиззахлик мустақил журналист, маълумотларга қараганда Тошкент қамоқхонасида сақланаётган Улуғбек Ҳайдаровнинг бугун озодликка чиқарилиши кутилмоқда.


Кеча Жиззах вилоят суди товламачиликда айбланиб олти йилга қамалган Улуғбек Ҳайдаровни озодликка чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Озодлик”ка журналистнинг турмуш ўртоғи Мунира Ҳайдарова маълум қилди. Журналистнинг опаси Нортожи Ҳайдарова суд укасидан барча айбловларни олиб ташлаганини билдирди.
“Худо хоҳласа, Улуғбек эртага чиқади. Буни қаранг, эртага унинг туғилган куни. У билан бирга туғилган кунини нишонлайдиган бўлдик”, - деди Нортожи Ҳайдарова.
XS
SM
MD
LG