Линклар

Шри-Ланкадаги “Тамил илама – озодлик йўлбарслари” гуруҳи тарқатган маълумотга кўра, ҳукумат кучлари уюштирган артиллерия ҳужуми натижасида тинч аҳоли вакилларидан 45 киши ҳалок бўлган, бир юз ўттизга яқини яраланган.


Қурбон бўлганларнинг аксарияти Шри-Ланка шарқини тарк этишга мажбур бўлган қочқинлардир. Ҳукумат кучлари артиллерия ҳужуми уюштирилганини расман тан олган бўлса-да, қурбонлар ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди. “Тамил илама - озодлик йўлбарслари” гуруҳи мамлакатнинг тамиллар яшайдиган қисми мустақиллиги учун ҳукумат кучлари билан 1983 йилдан буён қуролли кураш олиб боради. Бу даврда ҳар икки томондан минглаб қурбонлар берилди.
XS
SM
MD
LG