Линклар

Исроил ҳарбийлари отган ракета Байт Ханун шаҳридаги биноларнинг бирига келиб тушиши оқибатида фаластинлик тинч аҳоли вакилларидан 18 киши ҳалок бўлди.


Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Исроил ҳарбийлари ўзларига қарата ўт очган жангариларга ракета зарбаси берганини айтмоқда. Исроил мудофаа вазири Амир Перец Байт Ханундаги воқеаларни ўрганиш чоғида барча ҳарбий харакатларни тўхтатишга чақирди ва ракета зарбаси натижасида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганидан афсус билдирди. Фаластин бош вазири Исмоил Ҳония дарҳол БМТ Хафвсизлик кенгаши йиғилиши чақирилишини талаб қилди.
“Одамларга қарши амалга оширилган хунрезликларни ўрганиш мақсадида биз Хавфсизлик кенгашини шошилинч мажлис чақиришга даъват этамиз. Биз тинимсиз давом этаётган агрессияни тўхтатиб, Фаластин халқи ҳимоясини кафолатловчи қарор қабул қилинишини сўраймиз”, - деди И.Ҳония.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос эса минтақадаги вазиятга “жим қараб тургани” учун жаҳон ҳамжамиятини танқид қилди.
XS
SM
MD
LG