Линклар

Қирғизистон давлат котиби Адахон Мадумаров мамлакат президенти Қурманбек Бақиев янги Конституция лойҳасини маъқуллашга розилик берганини билдирди.


Сал аввал Қ.Бақиев мамлакатнинг бир неча расмийлари билан Конституциянинг янги лойиҳасини муҳокама этган эди. Учрашувда парламент спикери Марат Султонов, бош вазир Феликс Қулов, Олий суд раиси Қурманбек Усмонов ҳамда Конституциявий суд раиси Чўлпон Байекова қатнашди. Бишкек кўчаларида эса мухолифат ва президент тарафдорларининг намойиши ҳали ҳам давом этмоқда. Қ.Бақиев бир неча кун аввал мухолифатни қўллаб-қувватлаб чиққан Чуй вилояти ҳокими Турғунбек Қулмирзаевни ишдан бўшатди. Бироқ унинг ишдан олиниши сабаблари расман айтилмади.
XS
SM
MD
LG