Линклар

logo-print

Қирғизистон республикасининг янги Конституцияси бугун эрталаб президент Қурманбек Бақиевга имзолаш учун тақдим этилади.


Чоршанба кечқурун мамлакат парламенти – Жўғўрқу Кенеш янги Конституция қабул қилди. Унга биноан эндиликда Қирғизистон парламент ваколатлари доираси кенгайтирилган, президент ваколатлари анча қисқартирилган республикадир. Шундай қилиб, Бишкекнинг бош майдонида 2 ноябрдан буён кўпмингкишилик норозилик митинги ўтказаётган "Ислоҳотлар учун" ҳаракати лидерларининг асосий талаби қондирилди. Конституция қабул қилингани тўғрисидаги хабарни Бишкек марказидаги икки катта майдонда ўтказилаётган икки митинг иштирокчилари (бири "Ислоҳотлар учун" ҳаракати тарфдорлари, иккинчиси президент тарфдорлари) фавқулодда кўтаринкилик билан кутиб олди. Бир ҳафтадан буён бир-бировларига қарши шиорларни ҳайқираётган кишилар бир-бировларини табриклай бошладилар. Бироздан сўнг, вақт ярим тундан оққанда, "Ислоҳотлар учун" ҳаракати лидерлари ўз тарафдорларига бир ҳафта давом этган митинг асосий мақсадига етганини айтиб, уларни уйларига тарқалишни сўрадилар. Бишкекдан олинган хабарларга қараганда, бугун республика жамоатчилиги янги Конституцияни байрам қилади.
XS
SM
MD
LG