Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Мудофаа вазири Дональд Рамсфелднинг истеъфога чиқарилганини эълон қилди.


Мазкур вазирлик раҳбарлигига Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Роберт Гейтс тайинланди. Демократик партия вакиллари Рамсфелднинг истеъфога чиқарилгани тўғрисидаги хабарни олқишлаб кутиб олди. Уларнинг фикрича, мазкур қадам АҚШнинг Ироқдаги сиёсатига янгича нигоҳ билан қараб кўришга имкон беради. Рамсфелднинг истеъфосини Конгрессга 7 ноябрь куни ўтказилган оралиқ сайловларда ғалабани қўлга киритган Демократик партия вакиллари талаб қилиб келаётган эди. Демократлар Намоёндалар палатасидаги кўпчилик ўринни 12 йиллик танаффусдан сўнг қайта қўлга киритди. Демократлар Конгресснинг юқори палатаси – Сенатда ғолибликка эришди. Демократик партия вакиллари штатлар губернаторлари сайловида ҳам олдинда бормоқда.
Республикачилар партияси мағлубияти тўғрисида президент Жорж Буш бундай деди:
“Сайлов натижаларидан хафсалам пир бўлгани тушунарлидир. Республикачилар партияси раҳбари сифатида мағлубиятимиз учун масъулиятнинг катта қисмини ўзимга оламан. Мен партия етакчиларига, эндиликдаги бурчимиз сайлов натижаларини ортда қолдириб, демократлар ва мустақил сиёсатчилар билан мамлакат олдида турган катта масалаларни биргаликда ечишдир”.
АҚШ жорий ҳукуматини тузган Республикачилар партиясининг сайловчилар назарида обрўси тушиб кетганини, таҳлилчилар, Саддам Ҳусайн режими ағдарилганидан сўнг Ироқдаги вазиятнинг ёмонлашиб кетгани билан боғламоқдалар.
XS
SM
MD
LG