Линклар

Европа Иттифоқи Беларус ёшлар ҳаракати фаоли Шмитцер Дашкевичнинг қамалишини қоралади.


ЕИ баёнотида Ш.Дашкевичга қўйилган айбловлар ортида сиёсий мақсадлар ётгани ва Беларус расмийлари томонидан халқаро инсон ҳуқуқлари меъёрлари ҳурмат қилинмаслиги айтилган. ЕИ Ш.Дашкевичнинг ёпиқ суд қилинганини ҳам танқид қилди. 1 ноябрь куни Минск шаҳри суди Ш.Дашкевични рўйхатга олинмаган ҳаракатни бошқаришда айблаб, 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилганди. ЕИ Беларус президентлигига собиқ номзод, айни пайтда қамоқда жазо муддатини ўтаётган Александр Казулин тақдири борасида ҳам хавотир билдирди. 5,5 йилга қамалган мухолифат раҳбари ўтган ҳафтада очлик эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG