Линклар

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев янги Конституция лойиҳасига имзо чекди.


“Мазкур ҳужжатни Қирғизистонда демократия ривожи сари янги қадам ва мамлакатимиз конституциявий асосларининг такомиллашуви, деб биламан. Бу ерда кучли президент, кучли парламент, кучли ҳукумат ҳамда соғлом фуқаровий жамият мавжуд. Бир нарсани таъкидламоқчиман, бу ерда мағлуб бўлганлар йўқ. Қирғизистон халқининг манфаатларини кўзлаган ҳолда барчамиз конституциявий ислоҳотлар борасидаги тортишувларда бир ечимга келишга ҳаракат қилдик”, - деди Қ.Бақиев ҳужжатни имзолагандан сўнг.
Янги Конституция лойиҳаси парламентнинг камида 65 депутати томонидан қўллаб-қувватланди. Мазкур ҳужжат мамлакат президенти ваколатларини қисқартириб, парламентнинг ваколат доирасини кенгайтиради.
XS
SM
MD
LG