Линклар

logo-print

“Косово ўз мустақиллигини бир томонлама тартибда эълон қилади”, - деб баёнот берди Косово ўлкаси бош вазири Агим Чеку.


Унинг пайшанба куни қилган чиқишида айтишича, Косовонинг мақоми юзасидан Белград билан ўтказилаётган музокаралардан ўлка аҳолисининг аксарияти кутаётган натижа чиқмаса, Косово ўз мустақиллигини эълон қилади. Айни пайтда, Чеку, Косовонинг мустақиллиги БМТ Хавфсизлик кенгашининг махсус резолюцияси билан маъқулланса, яхши бўларди, деган фикрни ҳам билдирди. Косовонинг мақоми юзасидан Белград билан сўзлашувлар февралда бошланган эди. Косово ўлкаси Сербиянинг таркибий қисми ҳисобланади, лекин 7 йилдан буён халқаро маъмурият томонидан бошқарилмоқда.
XS
SM
MD
LG