Линклар

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Чеченистонда амалга оширилган қотиллик ва одам ўғирлаш бўйича икки жиноят ишида Россия маъмурларини айбдор, деб топди.


2000 йили Грозний шаҳрида бир чечен ҳамшира бедарак йўқолган, орадан бир йил ўтгач, унинг қийноқлар изи қолган жасади умумий қабрда топилган эди. Россия ҳамширанинг яқинларига 70 минг евро товон тўлаши лозим. Яна бир жиноят икки нафар чеченнинг Россия маъмурлари томонидан қўлга олиниши ва сўнгра изсиз йўқолиб кетиши билан боғлиқ. Бу иш бўйича ҳам Европа суди айбни Россия ҳукумати зиммасига қўйди. Суд ҳукмига биноан Россия ўлдирилганларнинг яқинларига 90 минг евро товон пули тўлаши керак.
XS
SM
MD
LG