Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш Ироқ бўйича ҳар қандай таклифни муҳокама қилишга тайёр эканлиги тўғрисида баёнот қилди.


“Террорга қарши уруш– мамлакатимиз олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир. Ироқ эса, ўша урушнинг олдинги жабҳаси. Ироқда шу кунда бизнинг 149 минг йигит-қизимиз мардонавор хизмат қилаяпти”, - деди президент Буш.
Мазкур баёнот Республикачилар партияси Конгрессга ўтказилган сайловларда мағлубиятга учрагани аниқ бўлганидан сўнг Оқ уйда ўтказилган қисқа матбуот анжуманида янгради. Бушнинг фикрича, АҚШ ҳукуматига қайси партия келишидан қатъиназар, америкаликлар Ироқдаги ҳарбийлари ғалаба қилиши учун ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслигини кафолатлаб бериши керак.
XS
SM
MD
LG