Линклар

Чеченистон расмийлари янги Конституция борасида референдум ўтказишни режалаштирмоқда.


Чеченистон парламенти раиси Дикваха Абдураҳмонов сўзларига кўра, референдум ўтказиш муддати янги Конституция лойиҳаси тайёр бўлгандан кейин эълон қилинади. Спикер лойиҳада Чеченистон президентини сайлаш тартибига ўзгартириш киритилганини билдирди, аммо бу ҳақдаги тафсилотларга тўхталмади. Амалдаги Конституцияга кўра, Чеченистон президенти халқ томонидан сайланади. Бироқ Шимолий Кавказнинг бошқа республикаларида уларнинг раҳбарлари номзоди Россия президенти томонидан тақдим этилади ва маҳаллий парламентларда тасдиқдан ўтади. Чеченистоннинг амалдаги Конституцияси 2003 йил мартда қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG