Линклар

Аргентиналик судья Эроннинг собиқ президенти Акбар Ҳошимий Рафсанжоний ва унинг ҳукуматида ишлаган саккиз собиқ амалдорни ҳибсга олишга санкция берди.


Аргентина расмийлари уларни 1994 йилда Буэнос-Айресда яҳудийлар марказига қарши уюштирилган қўпорувчилик ҳаракатига алоқадорликда айбламоқда. Ўшанда ҳужум оқибатида 85 киши ҳалок бўлганди. Эрон расмийлари аргентиналик судьянинг бундай қарорини тан олмаслигини билдирди.
“Бу қарор ҳамда суд жараёнини тан олмаймиз. Биз учун бундай қарор янгилик эмас”, - деди Эроннинг Аргентинадаги элчиси Муҳсин Баҳорванд.
Аргентина суди қарори Интерполга тақдим этилди.
XS
SM
MD
LG