Линклар

Вашингтон расмийлари Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев мамлакат янги Конституцияси лойиҳасини имзолаганини олқишлади.


АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Гонзало Галегоснинг айтишича, Вашингтон Қирғизистон мухолифати ҳамда президент Қ.Бақиев ўртасидаги қарама-қаршилик тинч йўл билан ҳал этилганини юқори баҳолаган. Янги Конституцияда Қирғизистон президентининг ваколатлари қисқариши ва парламент ваколати кенгайиши назарда тутилган. Бироқ Қирғизистон бош вазири Феликс Қулов янги Конституция шошилинч қабул қилингани борасида ўз хавотирини билдирди.
XS
SM
MD
LG