Линклар

Эроннинг Хузистон вилоятида 10 фуқаро ўлим жазосига ҳукм қилинди.


“Etemad-Melli” газетасининг вилоят суди ҳаками Аббос Жавадий Давлатободийга асосланиб тарқатган хабарига кўра, ўтган йили Аҳваз шаҳридаги нефть заводига ҳужум уюштиришда айбдор топилган бу фуқаролар осиб ўлдирилади. Ҳужумда қатнашган яна тўққиз фуқаро бадарға этилиши ёки қамоқ жазосига ҳукм қилиниши кутилмоқда. 2005 йил октябрда заводда содир этилган портлашлар оқибатида олти одам нобуд бўлган, юздан ортиқ фуқаро яраланган эди.
XS
SM
MD
LG