Линклар

Эроннинг ядровий дастури бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний Россияга сафарининг иккинчи кунида Россия президенти Владимир Путин билан унинг Москва ташқарисидаги қароргоҳида учрашган.


Бу ҳақда хабар берган Россия ахборот агентликлари мазкур учрашув тўғрисида маълумот тарқатилмаганини билдирмоқда.
Сафарининг биринчи кунида Россия расмийлари билан учрашувдан сўнг Али Ларижоний: “Биз агентлик (Атом энергияси халқаро агетлиги) томонидан инспекция ўтказилишига розимиз. Биз оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик ҳақидаги шартнома талабларини бажарамиз. Агар қандайдир келишмовчилик юзага чиқса, биз уни музокара орқали ҳал қилишга тайёрмиз”, – дея баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG