Линклар

Эрон халқаро босимларга қарамай, ўзининг уранни бойитиш ишларини давом эттиришини маълум қилди.


Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Али Ҳусайний Теҳрон келаси йилнинг март ойига қадар яна уч мингта центрифугани ўрнатиш ниятида эканини таъкидлади. Эрон яқинда уранни бойитиш мақсадида 164 центрифугани ишга туширган эди. Ҳусайний, шунингдек, Исроилнинг ҳар қандай ҳарбий ҳужумига Эроннинг жавоби “ҳалокатли” бўлишидан огоҳлантирди.
“Агар улар бундай аҳмоқона ҳаракатга журъат этса, Эрон ва унинг инқилоб посбонлари жавоби тезкор, қатъий ва ҳалокатли бўлади, бунга шубҳа қилманг. Эрон бир сония ўтмасданоқ жавоб беради”, - деди Ҳусайний.
Айни пайтда Исроил мудофаа вазири Эфраим Снех Эронга қарши ҳарбий куч қўллаш энг охирги чора бўлиши лозимлигини маълум қилди. Исроил ҳарбийлари бошлиғининг бу баёноти БМТ Хавфсизлик кенгаши уранни бойитиш ишларини тўхтатишга рози бўлмаётган Эронни жазолаш чораларини муҳокама этаётган пайтга тўғри келди. Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ваколатига эга аъзолари Россия ва Хитой жазо санкцияларига қарши чиқяпти.
XS
SM
MD
LG