Линклар

Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия Республикасида мустақиллик референдуми ўтказилди.


Жанубий Осетия Марказий сайлов комиссияси маҳаллий вақт билан кундузги соат 2.30гача сайловчиларнинг 64 фоизи овоз берганини маълум қилди. Референдум натижалари ҳақиқий ҳисобланиши учун 50 фоиз сайловчи овоз бериши керак эди. Цхинвалидаги сайлов участкаларидан бирида овоз берган президент Эдуард Кокойти Жанубий Осетия мустақиллик учун тинч йўллар билан курашишда давом этажагини билдирди. Грузия ва Ғарб мамлакатлари референдум натижаларини тан олмаслигини таъкидламоқда. Айирмачи минтақа ҳукуматини қўллаб-қувватлайдиган Россия овоз бериш натижаларини ҳурмат қилишга чақирмоқда. Шанба куни Жанубий Осетия расмийлари Грузияни президент Э.Кокойтига суиқасд уюштиришга уринишда айблади. Тбилиси эса бу айбларни инкор қилди. 70 минглик аҳолига эга Жанубий Осетия ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида Грузиядан мустақиллигини эълон қилганди. Реферндумнинг дастлабки натижалари душунба куни эълон қилиниши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG