Линклар

logo-print

Ироқ бош вазири Нури Комил ал-Маликий ҳукумат таркибида “ҳар томонлама” ўзгаришларни амалга оширишга чақирди.


Бош вазир маъмурияти тарқатган хабарга кўра, ал-Маликий бу ҳақда парламентнинг ёпиқ мажлисида айтган. Йиғилишда Ироқ ҳукумати раҳбари мамлакатда барқарорлик ўрнатиш борасидаги режалари ҳақида гапирган. Бундан олти ой аввал ҳукуматга етакчилик қила бошлаган ал-Маликий илгари ҳам ўзи етакчилик қилаётган миллий бирдамлик коалициясидан тайинланган бир неча вазирни алмаштириш нияти ҳақида айтган. Шиа депутатлардан бири Бассем ал-Шариф сўзларига кўра, ал-Маликий парламентни ҳукуматни танқид этмасдан Ироқни бирлаштириш сари ҳаракат қилишга чақирган. Бош вазирнинг бу чиқиши парламент вакилларининг ҳукуматни суннийлар ўлдирилишида очиқдан-очиқ айблашига жавоб сифатида кўриляпти.
XS
SM
MD
LG