Линклар

Бағдоднинг Қадиссия туманидаги полициячиларни ишга олиш марказида худкуш ўзини портлатиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди.


Бағдод яқинидаги катта йўл четига ўрнатилган бомба портлатиши натижасида эса 4 киши ўлди. Шунингдек, Бағдод шарқидаги маҳаллалардан бирида қийнаб ўлдирилгани гумон қилинаётган беш кишининг жасади топилди. Қурбонларнинг барчаси кўзи ва оёқлари боғлиқ ҳолда топилгани хабар қилиняпти. Айни пайтда Ироқ полицияси сохта текширув пунктида микроавтобуслар карвонига ҳужум қилиб, 9 кишини ўлдирган ва яна 10 кишини ўғирлаб кетган қуролли гуруҳни қидирмоқда. Бу воқеа шанба куни Латифия шаҳри яқинида рўй берганди.
XS
SM
MD
LG