Линклар

Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши рули ўнг томонда бўлган машиналар импортини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарди.


Бу тақиқ янги йилдан амал қила бошлайди. Қозоғистон йўл-патрул хизмати раҳбари Умирзоқ Тусумовнинг маълум қилишича, Хавфсизлик кенгаши мамлакатда бундай машиналар ҳаракатини келаси уч йил давомида бутундай тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарган. Хавфсизлик кенгашининг бундай қарор қабул қилиши сабаблари ҳозирча номаълум. Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида йўл транспорти ҳалокати бўйича биринчи ўринда туради.
XS
SM
MD
LG