Линклар

Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия Республикасида ўтказилган мустақиллик референдумининг дастлабки натижалари эълон қилинди.


Жанубий Осетия Марказий сайлов комиссияси тарқатган маълумотга кўра, республиканинг 99 фоиз сайловчиси мустақиллик учун овоз берган. МСК раҳбари Белла Плиеванинг маълум қилишича, бир неча тоғли қишлоқлардаги овоз бериш натижаларидан ташқари барча овозлар санаб чиқилган.
Цхинвали шаҳрида журналистлар билан учрашган Жанубий Осетия раҳбари Эдуард Кокойта: “Минтақадаги зиддиятни маданий ҳамда тинч йўллар билан ҳал этиш йўлида биз барча ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз даркор. Абхазия ҳамда Осетия билан музокараларни барбод қилмоқчи бўлган Грузия раҳбариятига жиддий босим кўрсатишимиз шарт. Грузия раҳбариятининг Кавказ минтақасида уруш бошланишига бўлган истаги амалга ошишига йўл қўймаслик лозим. Кавказ минтақасидаги ҳозирги хавф Саакашвилининг авторитар режимидан пайдо бўлмоқда”, - деди.
XS
SM
MD
LG