Линклар

Эстрада хонандаси қамоқда

  • Абдулла Искандар

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бастакор, таниқли эстрада хонадаси Руслан Шарипов гиёҳвандликда айбланиб, айни пайтда Тошкентдаги тергов изоляторларидан бирида сақланмоқда.

“Р.Шарипов Жиноят кодексининг 216-моддаси (гиёҳвандлик моддаларини сақлаш, тайёрлаш ва сотиш) бўйича айбланмоқда”, - деди бу ҳақда хабар берган журналист Абдураҳмон Ташанов.

Бу маълумотни шоу-бизнес ҳақидаги мақолалар муаллифи Алижон Эшбой ҳам тасдиқлади.

“Тоштурмада дейишди. Гиëҳвандлик моддалари истеъмол қилгани ва сотгани учун икки йилга кесилибди”, - деди А.Эшбой.

Унинг айтишича, Р.Шарипов ижросидаги қўшиқлар ТВ ва радиоэфирлардан олиб ташланган.



Самарқандда туғилган 40 ёшли хонанда Р.Шарипов Ўзбекистонда оммабоп саналган кўплаб қўшиқлар бастакоридир.

Таниқли эстрада хонандаси Юлдуз Усмонова билан ҳамкорлик қилган Р.Шарипов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига эга.

Ю.Усмонова ўзбек санъати осмонидаги раҳнамолик мақомидан мосуво қилингандан сўнг Р.Шарипов бир қанча муаммолар билан юзма-юз қолгани айтилади.

Р.Шарипов “Тоҳир ва Зуҳра” ва бошқа бир неча фильмларда ҳам суратга тушган.
XS
SM
MD
LG