Линклар

logo-print

Украина президенти Виктор Юшченко душанба куни Рейтер ахборот агентлигига интервью бериб, мамлакатнинг НАТО билан ҳамкорлик қилиши ҳамда Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун зарур қонуний ҳужжатлар кучга киргани ва амалга жорий этилганини таъкидлади.


Украинадаги бугунги сиёсий вазият ҳақида сўзлай туриб, у яна шундай деди:
“Муайян сиёсий ўзгаришлар рўй берди ва бу ўзгаришлар демократик тартиб-қоида ва жараёнлар доирасида рўй берган экан, биз буни қадрлашимиз керак. Агар, янги ҳукумат қай тариқа иқтидорга келди, деган саволга виждонан жавоб берадиган бўлсак, у ҳолда эътироф этиш керакки, бу мухолиф томоннинг ҳаракати билан эмас, балки Зарғалдоқчиларнинг хатоси туфайли содир бўлди. Бу ерда эса ҳам индивидуал ва ҳам жамоавий хатоларга йўл қўйилди. Ҳар биримиз бу борада ўз хулосанмизни чиқариб олишимиз лозим”, - деди Украина президенти Виктор Юшченко.
XS
SM
MD
LG