Линклар

Британия Бош вазири Тони Блэр Сурия ва Эронни Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш жараёнида амалий иштирок этишга чақирди.


Душанба оқшом Лондонда қилган чиқишида у Эрон ҳукумати “аниқ равшан стратегик қарор” қаршисида турибди, деб таъкидлади.
“Биз Эронга аниқ равшан, стратегик қарор бериш имконини таклиф қилдик: бу давлат Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш жараёнини янада кескинлаштириш ўрнига, уни тиклашда ёрдам бериши лозим. Яъни, Ливан ёки Ироқда террорни қўллашни тўхтатади ва ўз халқаро мажбуриятларига содиқ қолади. Шу ҳолдагина бу давлат билан ҳамкорлик алоқалари юритилиши мумкин. Акс ҳолда эса Эрон халқаро миқёсда изоляцияга маҳкумдир”, - деди Британия Бош вазири Тони Блэр.
Тони Блэр, шунингдек, Ироқ низосига Яқин Шарқ стратегиясининг ажралмас бир қисми деб қараш лозим, деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG