Линклар

Европа Иттифоқи 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистонга қарши жорий этган санкцияларни қайта кўриб чиқиб, ўз кучида қолдирди.


ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Моррел бу қарорни шундай изоҳлади:
“Бу қарор илгари силжиш бўлди, деб ҳисоблайимз ва бу ЕИ билан Ўзбекистон ўртасидаги мулоқотнинг тикланишидир. Хабарингиз бор, ўтган ҳафта ЕИ-Ўзбекистон ҳамкорлик кенгаши учрашуви бўлиб ўтди. Бу учрашув натижаси ўлароқ, ЕИ Ўзбекистондаги вазиятни эътиборга олган ҳолда ўтган йили жорий этилган чораларни соддалаштирди. Яъни Ўзбекистон билан техникавий мулоқотни давом эттириш, хусусан, ҳамкорлик келишувини тўла амалга оширишга қарор қилдик”, - деди ЕИ расмийси.
Европа кенгашининг бу ҳақдаги баёнотида айтилишча, Ўзбекистоннинг юқори лавозимли бир неча амалдорининг Европа иттифоқига киришига ўрнатилган таъқиқ муддати яна олти ойга узайтирилди. Баёнотда Европа кенгаши Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволидан ҳунуз ташвишда экани таъкидланиб, Ислом Каримов ҳукуматидан жаҳон ҳамжамияти олдидаги ўз мажбуриятини ҳурмат қилиш талаб этилади.
XS
SM
MD
LG