Линклар

АҚШ ва германиялик бир гуруҳ ҳуқуқшунослар маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўллашга рухсат беришда айблаб АҚШнинг собиқ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд ва унинг қўлида ишлаган бир неча расмий устидан Германия прокуратурасига шикоят аризаси киритди.


Германиялик адвокатлар Америка ҳарбий амалдорлари Ироқдаги Абу Ғрайб ва Кубадаги Гуантанамо қамоқхоналарида қийноқлар қўлланишига масъулдир, деб даво қилмоқда. Айбловчилар бунга далил тариқасида Абу Ғрайб қамоқхонасига оид 11 ҳамда Гуантанамо қамоқхонасига оид битта ҳолатни далил қилиб келтирган. Бу жараёнга бош бўлган немис адвокати Вольфганг Калек сўзларига кўра, эндиликда бу ишни олиб борадиган жасур прокурор ва судялар керак.
“Агар Абу Ғрайб ва ҳам Гуантанамо қамоқхонларида қийноқлар нафақат қўлланилган, балки ҳануз давом этаётган бўлса, у ҳолда бунга қарши чора кўрилиши лозим. Бу жиноятлар тергов қилиниши ва жазоланишига эришишимиз керак. Бироқ, буни амалга ошириш учун жасур прокурор ва судялар керак. Биз юридик имконга эга бўлганимиз ҳамма жойда буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз”, - деди ўз лавозимини тарк этаётган АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд ва унинг қўл остидаги амалдорлар устидан даъво аризаси киритган немис адвокати.
XS
SM
MD
LG