Линклар

Қирғизистон парламенти депутати Темир Сариев мамлакат раҳбари Қурманбек Бақиев вилоятлар раҳбарларини тайинлаш ҳуқуқига эга эмаслигини билдирди.


Унинг таъкидлашича, 9 ноябрда қабул қилинган янги Конституцияда бундай ҳуқуқ бош вазирга берилган. Душанба куни Қ.Бақиев Чуй вилояти ҳокими лавозимига Қубаничбек Сийдановни тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Депутат президентнинг бу фармонини бекор қилиш ва вилоят ҳокимини тайинлаш учун мутасадди раҳбарлар йиғилишини ўтказишга чақирди.
XS
SM
MD
LG