Линклар

logo-print

Бағдодда ўғирлаб кетилган 150 га яқин фуқаронинг деярли ҳаммаси хавфсизлик кучлари томонидан озод қилинди, дея хабар қилмоқда “Ал Иракия” телеканали, Ироқ ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда.


Сешанба куни Ироқ Таълим вазирлиги илмий-тадқиқот институтининг 150 га яқин ходими ўғирлаб кетилди. Ироқ парламентининг Таълим масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Алаа Маккий бу ҳақда парламент сессиясида мана буларни маълум қилди.
“Полиция кийимини кийиб олган бир гуруҳ террорчи Олий таълим вазирлигининг Таълим ва Маданий алоқалар бошқармаси биносига ҳужум қилди. Улар Коррупцияга қарши давлат комиссияси вакилларимиз, деб айтган ва махсус рўйхат билан одамларни йиғиб, олиб қочган. Олиб кетилганларнинг ҳаммаси эркаклардир”, - дея маълум қилди Ироқ парламенти расмийси. Сўнгги кеча кундузда Ироқда рўй берган тўқнашувлар оқибатида 66 одам қурбон бўлгани хабар қилинмоқда. Яна 21 одамнинг жасади топилган.
XS
SM
MD
LG