Линклар

Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларининг Вьетнамда ўтадиган саммитига йўл олган АҚШ президенти Жорж Буш Москвада тўхтаб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.


Кремль матбуот хизмати ходимининг айтишича, икки президент Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлаган. Ханойдаги саммитда Россия президенти ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Унда Россиянинг ЖСТга қабул қилиниши тўғрисидаги келишув имзоланиши режалаштирилган. Россия ЖСТга аъзо бўлиш учун 13 йилдан бери ҳаракат қилиб келади.
XS
SM
MD
LG