Линклар

logo-print

Қатарнинг “Ал-Жазира” телевидениеси инглиз тилидаги янги каналини ишга туширди.


“Ал-Жазира Инглиш” номини олган бу канал Қатарнинг Дакка шаҳридан эфирга узатила бошланди. Телеканал вакилларининг билдиришича, бу канал Осиё, Африка ва Европа мамлакатларида 80 миллион томошабинга мўлжалланган бўлиб, CNN ҳамда BBC каналларига рақобатчи тарзида ташкил этилган.
“Биз Ғарбнинг эфир стандартларига содиқ қоламиз, бироқ ўз хабарларимизда жасур бўламиз. Албатта, биз иложи борича ҳаққоний ва аниқ бўлишга ҳаракат қиламиз. Лекин вақти келса, мунозарали бўлишимиз ҳам мумкин”, - деди “Ал-Жазира Инглиш” каналининг Лондондаги бюроси раҳбари Сью Филипс.
XS
SM
MD
LG