Линклар

Ўзбекистон суди “Ҳизб ут-таҳрир” оқими раҳбарларидан бири эканликда айбланган Комилжон Усмоновни 10 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди.


У жазони кучайтирилган тартибдаги колонияда ўтайди. 33 ёшли К.Усмонов устидан суд жараёни 21 сентябрь куни бошланган эди.
“Ўғлимга қўйилган айблар суд жараёнида умуман ўз тасдиғини топмади. Қўйилган учта модда бўйича ҳеч қанақа исбот-далиллар бўлмади. Суд томонидан жалб қилинган 4 гувоҳ кўрсатмаларини қийноқлар остида беришга мажбур бўлганини айтди”, - деди К.Усмоновнинг отаси.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръат Икромовнинг билдиришича, суд айбланувчи ва гувоҳлар қийноққа солинаётгани ҳақидаги кўрсатмаларни кўриб чиқишни рад этган. Ҳимоя томони чақирган гувоҳлар суд залига қўйилмаган. К.Усмонов конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбланиб илгари ҳам 10 йилга қамалган, аммо кейинроқ амнистия асосида озод қилинганди.
XS
SM
MD
LG