Линклар

logo-print

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари Ўзбекистоннинг Қирғизистондан мажбуран экстрадиция қилинган беш фуқароси ишини кўриб чиқди.


Қирғизистон Бош прокуроратураси тарқатган баёнотда айтилишича, Жаҳонгир Мақсудов, Ёқуб Тошбоев, Расулжон Пирматов, Фаёз Тожихалилов ва Одилжон Раҳимов устидан очилган жиноят иши Тошкент шаҳри судига оширилган. Улар 2005 йил майдаги воқеаларда Андижон шаҳри прокурори Ғани Абдураҳимовнинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланмоқда. Бу фуқаролар Андижон воқеаларидан кейин Қирғизистонга қочиб ўтган, бироқ у ерда ҳибсга олинган эди. БМТ томонидан қочқинлик мақоми берилганига қарамай, улар Ўзбекистонга экстрадиция қилиб юборилди. Қирғизистон расмийлари Ўзбекистон улар устидан ўтадиган суд жараёни ҳақида маълумот бериб боришни ваъда қилганини билдирди.
“Биз ҳар ойда расмий сўров билан уларнинг ҳолидан хабар олиб турдик. Биз улар соғ-саломат экани, Ўзбекистон Жиноят кодекси талаблари асосида қонуний тарзда сақланиб, ишлари судга ўтказилгани ҳақида жавоб олдик”, - деди Қирғизистон Бош прокурори матбуот вакили Тўқтоғул Какчеков.
XS
SM
MD
LG