Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона шаҳрида Хитой Коммунист партияси Пекин шаҳри қўмитаси раҳбари Лью Це билан учрашди.


Хитой расмийси Остона шаҳри ҳокими Асқар Мамин билан музокаралар ўтказгани ҳам хабар қилинмоқда. Музокаралар чоғида Остона ҳамда Пекин шаҳарлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланган. Хабарларга кўра, Хитой расмийси Остонага Қозоғистоннинг энг йирик “Отан” сиёсий партияси таклифи билан келган.
XS
SM
MD
LG