Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш Осиё давлатларига сафари доирасида Сингапурга борди.


Миллий университетда чиқиш қилган Оқ уй раҳбари Осиё АҚШ учун ҳар қачонгидан кўра муҳим минтақа бўлиб бораётганини таъкидлади.
“Янги асрда ҳам Америка Осиё минтақасида фаол бўлиб қолаверади. Чунки бизнинг манфатимиз ушбу минтақада эркинлик ва имкониятлар кенгайишига боғлиқ. Янги асрда биз Тинч океани минтақасида амалга ошираётган савдо-сотиқ ҳажми Атлантика океани минтақасидаги савдо-сотиқдан анча кўпдир. Америка бизнеси гуллаётган иқтисодингизда буюк келажакни кўрмоқда”, - деди Ж.Буш.
У Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларининг Вьетнамда ўтказилаётган саммитида ҳам қатнашади. Ж.Буш Шимолий Кореянинг ядровий дастури масаласида Осиёнинг бир неча давлатлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG