Линклар

logo-print

Қозоғистон Бош прокуроратурасининг маълум қилишича, Остона шаҳри суди Япониянинг “Аум Сенрикё” диний сектаси ҳамда уйғурларнинг “Шарқий Туркистон озодлиги ташкилоти” номи билан танилган гуруҳининг Қозоғистон ҳудудида фаолият юритишини тақиқлади.


Октябрь ойининг бошларида Қозоғистонда тақиқланган партия ва гуруҳлар рўйхати эълон қилинган эди. Мазкур рўйхатга уйғурларнинг Шарқий Туркистон исломий партияси ҳам киритилган. Бу партияга 1990 йилда Туркияда асос солинган. Хитойда уйғурларнинг барча диний-сиёсий партиялари фаолият юритиши тақиқланган. Миллий ва диний жиҳатдан камситилаётган ўн мингга яқин уйғур Хитой раҳбарияти таъқибидан Марказий Осиё давлатларига қочиб келишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG