Линклар

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эроннинг ядровий дастури борасидаги музокараларни боши берк кўчадан олиб чиқишга БМТнинг Хавфсизлик кенгаши эмас, Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбарлик қилиши кераклигини билдирди.


Россиядаги “Новости” ахборот агентлигининг С.Лавров сўзларига таяниб хабар қилишича, айнан агентлик юзага келган тортишувларни ҳал этишда сўнгги хулосани бериши керак. С.Лавров Москва Эронга қарши санкциялар қўллаш ўрнига Теҳрон билан музокаралар олиб борилиши тарафдори эканини яна бир бор такрорлади.
XS
SM
MD
LG