Линклар

АҚШ ҳарбий трибунали Жеймс Баркер исмли аскарни ироқлик 14 ёшли қизчани зўрлашда ва унинг оила аъзоларини ўлдиришда айбдор топиб, 90 йилга озодликдан маҳрум этди.


Ўлим жазосига тортилишдан қутулиб қолиш мақсадида ўтган ҳафтада ҳарбий трибунал билан ҳамкорликка рози бўлган аскар қизчани зўрлагани ва кейин ўлдирганини тан олганди. Америкалик яна тўрт ҳарбий ҳам Маҳмудия шаҳрида содир этилган бу жиноятга алоқадор топилди. Суд ҳукмига кўра, 20 йилдан сўнг Жеймс Баркер жазони юмшатиш ҳақида сўров билан мурожаат қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG