Линклар

Афғонистоннинг ғарбий минтақасида юз берган сув тошқинлари оқибатида камида 53 одам нобуд бўлди.


“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлигининг Бодғис вилояти полицияси бошлиғи Муҳаммад Аюб Ниёзийга асосланиб тарқатган хабарига кўра, Баламурғод туманидаги тошқинда 47 одам, қўшни Ғормач туманида эса олти бола ҳалок бўлган. Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот вакили Абдулла Фаҳимнинг билдиришича, Бодғис вилоятида юз берган тошқинларда ўнлаб одам бедарак йўқолган. Табиий офатдан азият чеккан аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари бошланган.
XS
SM
MD
LG